1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
18 февраля, 12:09 190 0

Тошкент вилоятида 30 га яқин автомобилларда ўғрилик содир этган уюшган гуруҳ қўлга олинди

Улар, жумладан, Тошкент шаҳри ҳудудида 21 та ҳар хил турдаги автомашиналарда ўғриликлар содир қилган.
Тошкент вилоятида 30 га яқин автомобилларда ўғрилик содир этган уюшган гуруҳ қўлга олинди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан Тошкент вилояти ва пойтахт ҳудудида 30 га яқин автотранспорт воситаларидан турли қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент тумани “Кўҳинур” маҳалласида яшовчи фуқаро Ф. Акбаров туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 19 январдан 20 январь кунига ўтар кечаси уйи олдида қолдирган Сhangan автомашинасининг эшиги номаълум шахслар томонидан очилиб, автомашина салонида бўлган бир миллион сўмлик “антирадар” мосламаси, 250 минг сўмлик “аудиомагнитафон” ва бошқа майда буюмлар ҳамда 300 минг сўм миқдоридаги нақд пулларни ўғирланганини баён қилади.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида 5 февраль ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган бир гуруҳ шахс (Зангиота туманида яшовчи 1979 йилда туғилган М.С., 2001 йилда туғилган М.Ш., 1993 йилда туғилган Д.Н. ва вояга етмаганлар 2003 йилда туғилган Ш.Т. ҳамда 2005 йилда туғилган И.М.)лар қўлга олинади.

Шунингдек, суриштирувлар давомида ушбу уюшган гуруҳ Тошкент вилояти ва пойтахт ҳудудидан 30 га яқин турли хилдаги автотранспорт воситаларини ноқонуний очиб, транспорт ичида бўлган пул ва қимматбаҳо буюмларни талон-тарож қилиб келганлиги аниқланади.

Жумладан, улар Тошкент тумани “Оқтом” маҳалласи ҳудудида 16 январь куни Damas, Lacetti ва Matiz автомашинасини, 18 январь куни “Кўксарой” маҳалласида Nexia автомашинасини, 20 январь куни эса “Кўҳинур” маҳалласида Сhangan ва Cobalt, “Кўксарой” маҳалласида Gentra ва яна бир Nexia автомашиналарини эшикларини бузиш орқали очиб, ичидаги нарса ва буюмларни талон-торож қилган.

Шунингдек, 3 февраль куни Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидан 21 та ҳар хил турдаги автомашиналарни эшикларини бузиш орқали очиб ичидаги нарса ва буюмларни олиб воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари, 25 январь куни Зангиота туманидаги хонадонлардан биридан саккиз бош қўйларни ўғирлаб, сотиб юборганлиги аниқланган.

ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей