1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 февраля, 11:46 155 0

Экология қўмитаси вакили Трампнинг Қарши – Хонобод бўйича қарорига изоҳ билдирди

Исломбек Боқижонов ҳолатни совет давридан бери амалга ошириладиган самолётлар орқали дори сепиш билан боғлади.
Экология қўмитаси вакили Трампнинг Қарши – Хонобод бўйича қарорига изоҳ билдирди
Фото: Иллюстрация
Дональд Трамп президентлик лавозимидан кетишидан бир кун олдин, 2021 йил 19 январда Ўзбекистоннинг Қарши – Хонобод аэродромида махсус ҳарбий хизматни ўтаган аскарларни “қайноқ ҳудудлар”да қатнашган уруш фахрийлари мақомига тенглаштириш бўйича қарор қабул қилганди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов бунга изоҳ берди.

“Бу ҳақиқатан бор нарса. Пахта-ғалла соҳасида катта плантациялар бўлган. Уларни доимий ҳар бир ҳудуддаги кичик-кичик аэродромлар бўлган, самолётлар кимёвий моддаларни пахтани устига сепган. Шунақа полигонларни ёпдик. АҚШ ҳарбийлари жойлашган Қарши – Хонобод базаси ёпиқ бўлгани учун у ердаги ҳолатни ўргана олмаганмиз. Билишимизча, ўша ерда ҳам шунақа аэродром бўлган. Ҳозир шу ишни ўрганишни бошлаганмиз. Шу гаплар аниқ ёки йўқлигига аниқлик киритмоқчимиз. Яқин кунларда бу бўйича маълумот берамиз”, - деди Исломбек Боқижонов.  

АҚШнинг собиқ президент қабул қилган қарорга кўра, ушбу базада хизмат қилганларнинг инсон саломатлиги учун заҳарли моддаларга дуч келган бўлиши мумкинлиги, шу боис Мудофаа вазирлиги 365 кун ичида бу ерда ҳақиқатан ҳам заҳарли моддалар бўлган-бўлмагани, бу нарса аскарларнинг соғлигига қандай таъсир қилгани ҳақидаги масалани батафсил ўрганиши ва натижасини AҚШ президентига тақдим этиши буюрилган.

Аввалроқ, конгрессменлар AҚШ ҳарбийлари Ўзбекистондаги базада зарарли моддалар туфайли аскарларда юзлаб саратон касаллликлари ва ўнлаб ўлим ҳолатларига сабаб бўлгани эҳтимоли мавжуд махфий маълумотларни тақдим қилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей