1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
18 февраля, 10:48 66 0

Тошкентда Жанубий Кореянинг қиймати $5 миллионга тенг заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади

Кейинчалик Ўзбекистондан тайёр заргарлик буюмларини Осиёдаги энг йирик бозор – Гонконг бозорига экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.
Тошкентда Жанубий Кореянинг қиймати $5 миллионга тенг заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади
Фото: UzNews.uz
Тошкентда Жанубий Кореянинг қиймати $5 миллионга тенг заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади. Бу борада Ўзбекистон элчиси Виталий Фен ҳамда Корея Республикаси заргарлик саноати федерацияси раиси Ли Бонг Синг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида олтиндан замонавий экспортбоп заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Ли Бонг Синг Тошкентда 2019 йил бошида “ASIA AVID” хорижий корхонаси ташкил этилгани, у Ўзбекистон заргарлар ассоциациясига биринчилардан бўлиб аъзо бўлганини билдирди. Ўтган даврда Тошкентдаги доимий офис маркетинг тадқиқотларини олиб борди, Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар бозорларини ўрганди.

Таъкидланишича, Тошкентда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун барча тайёргарлик ишлари якунланган. Жанубий Корея томони ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилиш, шу жумладан, илғор технологиялар жорий этиш, замонавий дизайндан фойдаланиш ва маҳаллий кадрларни тайёрлашни уюштиришга тайёрлигини ҳам билдирди. Aйни пайтда 1,5 миллион долларлик ишлаб чиқариш техникаси ва жиҳозлар Ўзбекистонга жўнатиш учун тайёрлаб қўйилган. Ускуналарнинг аксарияти дунёда ўхшаши йўқ ва Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари томонидан буюртма асосида тайёрланган. 

Ташкилот Ўзбекистондаги ҳамкори билан биргаликда 3 йил ичида тўла ишлаб чиқариш қувватига чиқиб, 500 та янги иш ўрни яратади.

Ли Бонг Синг, шунингдек, Осиёдаги энг йирик бозор — Гонконг бозорига Ўзбекистондан тайёр заргарлик буюмларини экспорт қилишга қизиқиш билдирди. У Гонконгдан берилаётган буюртмаларни Ўзбекистонда ташкил этилаётган қўшма корхонага йўналтиришга тайёрлигини билдирди. Бу Ўзбекистондан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган юқори қўшимча қийматга эга бошқа маҳсулотларни барқарор экспорт қилишни йўлга қўйишга имкон беради.

Январь ойида Тошкентда йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган “Gold Moon Tashkent” корхонаси очилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей