1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
18 февраля, 09:59 343 0

Тошкент вилоятида акасининг ерини $1 миллионга сотмоқчи бўлган ука ушланди — видео

У ерни ҳокимиятдаги танишлари орқали ноқонуний сотишга уринади.
Тошкент вилоятида акасининг ерини $1 миллионга сотмоқчи бўлган ука ушланди — видео
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 5 га ер майдонини бошқа бир фуқарога $1 миллионга сотмоқчи бўлади.  

Бунинг учун у аввал мазкур ер майдонини фермер хўжалиги ихтиёридан чиқариб, туман ҳокимияти захирасига қайтаришни, сўнгра эса ҳокимиятдаги танишлари орқали харидор фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни режалаштиради.

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида фирибгар шахс сўралган пулдан 100 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей