1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
18 февраля, 10:32 136 0

AKFA Университети туркиялик ҳамкорлар билан янги факультетлар очмоқда

AKFA Университети Туркияда фаолият юритадиган олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда «Архитектура ва дизайн» ҳамда «Қурилиш» факультетларини очмоқда.

AKFA Университети туркиялик ҳамкорлар билан янги факультетлар очмоқда

AKFA Университети Туркиянинг TED Университети билан таълим соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Шартнома доирасида AKFA Университетида «Архитектура ва дизайн» ҳамда «Қурилиш» факультетлари очилади.

Ўзаро келишувга кўра TED Университети мазкур йўналишлар бўйича ўзининг ўқув дастурларини AKFA Университетига тақдим этади. Шу билан бирга, TED Университети Ўзбекистонга юқори малакали профессорларни жалб қилишда кўмак беради.

Талабалар таълим олиш жараёнида назарий билимлар билан бирга ўз фаолиятларида замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланишни ҳам ўрганадилар.

Мисол учун, «Қурилиш» факультети талабалари Visual Basic, C Sharp, Matlab, Autocad Revit, All Plan (BIM), Primavera, MS Project, SAP (Structural) ва Navisworks дастурларидан фойдаланишни ўрганадилар.

«Архитектура ва дизайн» факультети ўқув дастурига эса All Plan, 3D Max, Autocad Revit, Photoshop, Sketch up ва Archicad дастурлари бўйича модуллар киритилган.

Янги факультетлар учун тўлов контракти миқдори йилига 27 миллион сўм қилиб белгиланган. Талабаларнинг бир қисми грант асосида таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар.

Таълим инглиз тилида олиб борилади. Абитуриентлар IELTS (камида 5 балл), TOEFL iBT (камида 50 балл) ёки Duolingo English Test (камида 80 балл) сертификатини тақдим этишлари шарт. Иккала факультетга абитуриентлар математика фанидан имтиҳон топширадилар.

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

 

 

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей