1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
18 февраля, 09:24 499 0

Қорақалпоғистонда сўйилган эшаклар “қабристони” топилди — видео

Маҳаллий аҳоли эшак гўштидан овқатланиш шохобчаларида фойдаланилган бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Қорақалпоғистонда сўйилган эшаклар “қабристони” топилди — видео
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқлар орқали “бир хафта ичида 55 та эшак сўйилгани, унинг гўшти қаерга кетаётгани, мутасаддилардан бу борада ёрдам кутилиши” айтилган видеолавҳа тарқалди.  

Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг Матбуот хизмати хабарига кўра, қатор мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тезкор гуруҳ тузилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу аниқланган ҳолат бартараф этилган. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текшириш ва суриштириш ишлари олиб борилиши ҳамда натижаси бўйича тегишли тартибда чоралар кўриш топшириғи берилди. Ҳозирги вақтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей