1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
18 февраля, 12:59 202 0

Vivo кучли ва ҳамёнбоп 5000 мАч батареяли Y31 смартфонини тақдим қилмоқда

Y31 смартфонини Ўзбекистон ҳудудида харид қилган кишилар кафолатланган совға - Vivo рюкзагига эга бўладилар.
Vivo кучли ва ҳамёнбоп 5000 мАч батареяли Y31 смартфонини тақдим қилмоқда
Y31 смартфонини Ўзбекистон ҳудудида 2021 йилнинг 15 февралидан 10 март санасига қадар харид қилган кишилар кафолатланган совға - Vivo рюкзагига эга бўладилар.
 

Vivo компанияси янги Y31 смартфонини учтали AI-камерага эга охирги Android 11 операцион тизими базасида, 6,58 Halo FullView™ дисплейи, 18 Вт FlashCharge тезкор қувватлаш имконияти ва 5000 мАч аккумулятор билан тақдим этмоқда. Модель «Мовий океан» ва «Қора асфальт» рангларида сотувга чиқарилмоқда.

«Қора асфальт» ранги самарали қора ранг кучи билан қувватлайди. «Мовий океан» ранги тропик океан рангларини олиб келади ва ҳаётдан мамнунлик ҳиссини беради, кўк ва яшил рангларнинг товланиши эса пляждаги дам олиш ҳақида эслатади.

Vivo Y31: Ўз кунингизни қувватлантиринг

Техник жиҳозланиши


- Тунги съёмка имкониятига эга 48 мегапикселли асосий камера
- 5000 мАч батарея + 18 Вт тезкор қувватлаш
- Qualcomm® Snapdragon™ 662 процессори
- Оператив хотира: 4 ГБ
- Ички хотира: 128 ГБ

5000 мАч батарея + 18 Вт тезкор қувватлаш

5000 мАч батарея ва 18 Вт тезкор қувватлаш имкониятига эга смартфон 70 фоизгача тахминан бир соатда қувватланади. Қувватни сақлаш технологияси ва сунъий тафаккур тизими шарофати билан, битта тўлиқ қувват 17,9 соатгача HD-сифатда онлайн видеоларни томоша қилиш ёки 9,9 соатгача ўйин ўйнашга етади. Орқага қувватлаш функцияси бошқа қурилмаларни ҳам қувватлантиришга ёрдам беради, ҳатто фойдаланувчи уйдан ташқарида бўлса ҳам.

Расмлар. Учтали AI-камера

Съёмканинг турли режимларига эга 48 мегапикселли камера куннинг исталган вақтида тиниқ расмларни кафолатловчи расмларга ишлов бериш алгоритмларига эга.

Энди ҳар бир киши расмларга ўзининг индивидуаллигини қайд этадиган матн белгиларини қўйиши мумкин.

Ўзаро таъсир. Тунги съёмка учун камера

Y31 смартфони асосий камерасининг тунги режимида бир неча кадрларни бирлаштирганда шовқин кетказувчи алгоритмдан фойдаланилади, бу ҳатто паст ёруғликда ҳам тун жилоларини акс эттириш имконини беради. Энди ёрқин юлдузли осмонни битта уринишда суратга олиш мумкин. Тунги съёмка учун тўртта ажойиб фильтрлар профессионал суратчилар томонидан Vivo учун махсус яратилган.

Барқарор видео

Y31 смартфонининг асосий камерасидаги расмни электрон барқарорлаштириш (EIS) технологияси алоҳида кадрларни кесади ва текислайди, махсус алгоритм эса қўлларнинг титрашини тўғирлайди ва бу одамлар ва табиатни югуриш ёки велосипедда ҳаракатланиш вақтида суратга олиш имконини беради. Ҳар қандай шароитда равон расмлар!

Audio Booster

Audio Booster функцияси ёрдами билан севимли мусиқа, рингтон, видео лавҳалар ва фильмлардан янада кўпроқ завқланиш мумкин.

Multi-Turbo 4.0

Эксклюзив Multi-Turbo 4.0 режими асосий саҳналарни оптимизация қилади, шунингдек, ўйинларга процессор ва ички хотира устуворлигини беради, айниқса фон режимида кўплаб иловалар ишлаётган бўлса.

«Хотиралар» функцияси

«Хотиралар» расмларни вақти, жойи ёки ҳодисаси бўйича гуруҳ қилиб қўйиш имконини беради. Бунда ўзингиз учун расмлар уйғунлигининг янги усулларини очишингиз ва янада кўпроқ ёқимли лаҳзаларни яратишингиз мумкин.

iManager – сизнинг мобиль ёрдамчингиз

Синчков iManager Vivo фойдаланувчиларини кундалик зерикарли ишлардан озод қилади. Энди хотирани тозалаш ёки тунги вақтда смартфонни диагностика қилиш каби ишларни бажариш учун ёрдамчини созлаб қўйиш мумкин.

Смартфонлар ҳақидаги батафсил маълумотни www.vivo.com/uz расмий сайтидан олиш мумкин.

Телефон: +998 (55) 503-20-20
Instagram: @vivo_uzbekistan
Telegram: @vivo_uzbekistan
Facebook: @vivoUzbekistan

Vivo компанияси ҳақида

Vivo — мобиль коммуникациялар соҳасида инновацион маҳсулот ва хизматлар яратиш бўйича етакчи ўринларда турувчи юқори технологияли глобал компания. Ҳозирда Vivo Шэньчжэн, Дунгуань, Нанкин, Пекин, Ханчжоу, Шанхай, Тайбэй, Токио ва Сан-Диегода тўққизта R&D марказларига эгалик қилади ва бошқаради, уларнинг фаолияти етакчи истеъмолчи технологиялари бўлган – 5G, сунъий тафаккур, фотосъёмка ва кейинги авлод смартфонларини ишлаб чиқаришга қаратилган.

Vivo фойдаланувчиларининг сони 300 000 000 кишидан ортиқ. Vivo смартфонлари 30дан ортиқ давлатларда тақдим этилган, бутун дунё бўйлаб 1000дан ортиқ шаҳарларда эса компаниянинг чакана савдо дўконлари очилган.

Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей