1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
17 февраля, 18:32 433 0

Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди

Cамолётлар март ойида етказиб берилиши режалаштирилган.
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Фото: Airbus
“Uzbekistan Airports” АЖнинг “Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси вакилларига таяниб хабар беришича, хусусий авиакомпания АҚШнинг “Air Lease Corporation” ташкилотидан узоқ муддатли лизинг асосида Airbus A320−200 русумли 2 та самолётни ижарага олган.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Qanot Sharq” МЧЖ хусусий авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганди. 

“Ушбу иккита A320-200 самолётлари март ойида етказиб берилиши режалаштирилган. Бу бизнинг йўловчиларимиз учун энг юқори даражадаги хавфсизлик ва фаровонликни таъминлайдиган “Qanot Sharq” паркидаги дастлабки иккита самолёт бўлади”, дея хусусий авиакомпания эгаси Носир Aбдуғофаровнинг сўзларини келтирмоқда самолётларни ижарага берган Air Lease Corporation компанияси.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей