1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
17 февраля, 13:35 271 0

Чироқчида 6 ёшли мактаб ўқувчисини машина уриб юборди. Рулда ИИБ ходими бўлгани айтилмоқда

Аммо, расмий маълумотда ҳодисанинг бу тарафига аниқлик киритилмаган.
Чироқчида 6 ёшли мактаб ўқувчисини машина уриб юборди. Рулда ИИБ ходими бўлгани айтилмоқда
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 15:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани 1-сонли мактаб олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган ушбу мактабнинг тайёрлов синфи ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Ф.Қ.ни 1977 йилда туғилган Ж.Ҳ. Nexia билан уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, 6 ёшли Ф.Қ. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Турли ОАВларда тарқалаётган хабарларга кўра, Nexia бошқарувида ИИБ ходими бўлган ва ЙТҲ содир бўлган вақтда болага ёрдамга шошилиш ўрнига йўлдан болалар гуруҳини олиб ўтаётган ўқитувчини ҳақоратлаш билан овора бўлган.  

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида ҳайдовчининг “орган” ходими эканлиги ҳақида маълумот йўқ.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўка туманида ҳам ИИБ ходими 8 ёшли қизни уриб юборган, аммо расмий муносабатида бу маълумотга аниқлик киритилмаганди. Аммо вилоят ИИББ кейинроқ бу маълумотни тасдиқлаганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей