1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
17 февраля, 10:38 102 0

Ўзбекистон автомобиль бозорининг пандемия шароитидаги ҳолати таҳлил қилинди

Масалан, 2020 йилнинг апрель ойида рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 73,8% га камайган.
Ўзбекистон автомобиль бозорининг пандемия шароитидаги ҳолати таҳлил қилинди
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан автомобиль бозорларида талабнинг ўзгариши таҳлил қилинди. Таъкидланишича, жорий йил январь ойида ушбу бозорда талабнинг ошиши Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш аста-секин тикланаётганидан далолат бермоқда.

Марказ таҳлилига кўра, одатда, республикада бирламчи ва иккиламчи бозорларда автомобиль савдосининг ойлик ўсиши ўртача 2-3% ни ташкил этади. 2020 йилнинг март ойи ўрталаридан қатъий карантин тадбирларини жорий этилиши натижасида март ойида рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 17,3% га (ўтган ойга нисбатан 34,6% га), апрель ойида эса 73,8% га (63,1% га) камайган.

“Май ойидан бошлаб автомобиль бозоридаги вазият яна тиклана бошлади. Хусусан, июнь ойида автомобиллар савдоси 2019 йил мос даври билан таққослаганда 14,8 фоизга (ўтган ойга нисбатан 15,7 фоизга) кўпайди. Август ойида ушбу кўрсаткич 3,8 фоизни (ўтган ойга нисбатан 54,3 фоизни) ташкил этди.

Автомобиль бозорида талаб сентябрь-октябрь ойларида ҳам ўсишда давом этди. Савдо ҳажми 2019 йил мос даври билан таққослаганда сентябрь ойида 29,5 фоизга, октябрь ойида 19,2 фоизга, ноябрь ойида 9 фоизга ва декабрь ойида 10 фоизга ўсди”
, дейилади Марказ таҳлилида.

Қайд этилишича, 2021 йил январь ойида автомобиль бозорида аҳоли талаби 2020 йил январь ойига нисбатан 5,3 фоизга ошди. 

“Автомобиль бозорида савдо динамикаси мавсумий характерга эга, бу эса кўпгина омиллар билан изоҳланади (масалан, автомобиллар таклифининг камайиши, пул жўнатмаларининг камайиши). Одатда, ҳар йили январь ойида автомобиллар олди-сотдиси ўтган йил декабрь ойига нисбатан 16-19 фоизга камаяди.

Маълумки, январь ойида автотранспорт воситалари савдоси ўсиш суръатлари 5-6 фоизни ташкил этади, бу кўрсаткич бошқа ойларга қараганда ўртача ҳисобда паст ҳисобланади”,
деб аниқлик киритилади марказ таҳлилида.

Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган. Ҳудудлар аҳолисининг 1 фоизга ўсиши эса автомобиллар олди-сотдисининг 1,1 фоизга ошишига олиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорининг таҳлилига оид маълумотлар берилган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей