1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
17 февраля, 09:40 283 0

Ўзбекистонликлар кўпроқ уй-жой сотиб олаётгани маълум бўлди

Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 26,9 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистонликлар кўпроқ уй-жой сотиб олаётгани маълум бўлди
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозорида талабнинг ўзгаришига оид таҳлилини UzNews.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ карантин чекловлари жорий этилгунга қадар республика кўчмас мулк бозорида талаб ҳар ойда ўртача 6-7 фоизга ошиб борган. Тошкент ва Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк бозорларидаги савдолар умумий бозор ҳажмининг 40-45 фоизини ташкил этган.

2021 йил январь ойида республика бўйича расмийлаштирилган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 2020 йил январь ойига нисбатан 17,9 фоизга ошди. Кўчмас мулк бозорининг 30 фоизидан ортиғини эгаллаган Тошкент шаҳрида эса ушбу кўрсаткич 26,9 фоизни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Бухоро, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларида кузатилди. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида расмийлаштирилган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони эса 2020 йил январь ойига нисбатан камайди.

Шунингдек, марказ томонидан олиб борилган истеъмолчилар кайфиятини акс эттирувчи сўров натижалари аҳолининг узоқ муддатли товарларни сотиб олиш бўйича ижобий кутилмалари улушининг 1 фоизга ошиши кўчмас мулк олди-сотдилари сонини 1,5 фоизга ўсишига олиб келганини кўрсатган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей