1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
17 февраля, 09:23 179 0

Ўзбекистонда COVID-19’га қарши илк навбатда 4 млн киши эмланади

Шундан 689 минг 383 нафари мактаб ўқитувчилари, 223 минг 426 нафари мактабгача таълим муассасаси ходимлари ҳисобланади.
Ўзбекистонда COVID-19’га қарши илк навбатда 4 млн киши эмланади
Фото: t.me/vaksinauzb
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Муталованинг маълум қилишича, Ўзбекистонда жараёнга 3138 та эмлаш пунктлари, 862 та мобил бригадалар (ҳар бирида 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси) жалб этилган.

Республикада жами эмланадиган аҳоли сони 4 млн 112 минг 668 нафар, шундан, 65-74 ёшгача бўлган қариялар 1 млн 85 минг 797 нафар, 75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар 388 минг 686 нафар, 85 ёш ва ундан юқори кексалар 139 минг 280 нафар, тиббиёт ходимлари 447 минг 976 нафар, сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш) 888 190 нафар, мактаб ўқитувчилари 689 минг 383 нафар, мактабгача таълим муассасаси ходимлари 223 минг 426 нафар, Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 180 минг нафар.

Ушбу контингент ўзлари жойлашган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

Аввалроқ, Республика махсус комиссияси Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей