1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
17 февраля, 08:50 641 0

Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор — видео

Салонида икки нафар йўловчиси бўлган BMW йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилига урилиб, ЙТҲ содир этди. 
Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор — видео
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 22:45ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 24-мавзе ҳудудида жойлашган “Мақсад” кафеси қаршисида, 1986 йилда туғилган Р.Р. BMW автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва  1971 йилда туғилган С.С. бошқарувида бўлган, йўл четида тўхтаб турган Isuzu русумли юк автомобилига урилиб, ЙТҲ содир этган. 

Тўқнашув натижасида, BMW ҳайдовчиси Р.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ушбу автомобиль йўловчилари, 1990 йилда туғилган Б.К. шифохонага олиб кетилаётганда, 1994 йилда туғилган В.Э. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей