1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 февраля, 14:36 128 0

2020 йилда коррупциявий жиноятлари сабаб 1,7 минг мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган

Шунингдек, хорижий давлатлардан илтимоснома киритиш орқали 155 нафар шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
2020 йилда коррупциявий жиноятлари сабаб 1,7 минг мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган
Фото: Видеодан кадр
2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълумот берди.  

Шунингдек, брифингда ўтган йилларда очилмай қолган 1 125 та жиноят фош этилгани, қидирувда бўлган 2 446 нафар шахс ушлангани ҳамда прокурорлар ташаббуси билан 57 нафар шахс оқлангани таъкидланди.

Бундан ташқари бевосита прокуратура органлари томонидан 10 372 та жиноят иши юзасидан тергов ўтказилиб, 6 100 нафар шахсга нисбатан 3 903 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган  622,2 млрд сўмлик зарар айбланувчилардан ундирилган.

Хорижий давлатларга айбланувчиларни экстрадиция қилиш ҳақида 194 та илтимоснома юборилиб, 155 нафар шахс  мамлакатимизга этап қилинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей