1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
16 февраля, 11:09 552 0

Турк разведкаси Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзосини қўлга олди

Улар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилотларга ёрдам бериб келгани айтилмоқда.
Турк разведкаси Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзосини қўлга олди
Фото: haberler.com
Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти томонидан ўтказилган махсус операцияда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FETO) аъзолари Гурбуз Севилай ва Тамер Авжи қўлга олиниб, Туркияга олиб келингани маълум қилинди. Бу ҳақда Haberler нашри хабар берди.  

Қўлга олинган қочоқ FETO’чилар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилот ЙПГ/ПЙД-ПККни ўқ-дори, ракета, антидрон, радар тизими ускуналари билан таъминлашда иштирок этгани айтилмоқда.

Туркия Мудофаа саноатида ишлаган Гурбуз Севилай 2016 йилги давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан озод қилинган. 

Гурбуз Севилай Ўзбекистондан туриб FETO’чиларга моддий ёрдам кўрсатиб келган. У Туркияда давлат ташкилотларига сиздирилган ташкилот аъзоларининг илтимоси билан хориждаги ноқонуний савдоларни амалга оширган. Буни Украина ва Қирғизистонда очган фирмалари орқали амалга оширгани аниқланган.

Тамер Авжи эса ташкилотга янги аъзолар топиш ва уларни жойлаштириш билан шуғулланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей