1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
15 февраля, 16:41 507 0

Чилонзорда қарийб 1,5 млрд сўмлик ўғрилик содир бўлди — видео

Гумонланувчи маҳсулот сақланадиган омборхонадаги кузатув камераларини ўчириб, сўнг ўғрилигини амалга ошириб келган.
Чилонзорда қарийб 1,5 млрд сўмлик ўғрилик содир бўлди — видео
Фото: Видеодан кадр
Чилонзор туманида жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўсимликларни ҳимояловчи махсус дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона раҳбари туман ИИО ФМБга ариза билан мурожжат қилиб, корхона омборидан жуда кўп миқдорда ўғридик содир этилгани ва бу ҳолатга қонуний чора кўрилишини сўраган. 

Олиб борилган суриштирув-тергов ҳаракатларидан сўнг гумонланувчи шахс аниқланди. Унга кўра, мазкур жиноятни ушбу омбор мудирининг “Раҳмат” исмли ёрдамчиси қилгани ойдинлашган. У кимёвий дори воситаларини кам миқдорда доимий равишда ўғрилаб келган. Шунингдек, у ўз хатти-ҳаракатларини яшириш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда кузатув камераларини ўчириб ҳамда электр тармоғини манбадан узиб ўғриликни амалга ошириб келган.

Ўғриланган маҳсулотларни эса турли мижозларга арзон нархларда пуллаб, тўпланган маблағларни ўз манфаати йўлида сарфлаб келган. 

Корхонага етказилган зарар 1 млрд 341 млн сўм дея баҳоланмоқда. 

Ҳозирги вақтда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей