1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
15 февраля, 14:53 141 0

Фуқароларнинг автотранспортларига Миллий гвардия ходимлари томонидан етказиладиган зарарни қоплаш тартиби эълон қилинди

Етказилган мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Фуқароларнинг автотранспортларига Миллий гвардия ходимлари томонидан етказиладиган зарарни қоплаш тартиби эълон қилинди
Фото: Миллий гвардия
“Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига чиқарилди.

Белгиланишича, Миллий гвардия органлари томонидан мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Мулкий зарар миқдорини аниқлашда сарфланган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, жорий таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар, транспорт эгасига етказилган моддий зарар инобатга олинади.

Миллий гвардия ходимлари хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ қуйидаги ҳолларда ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

–  шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказишда;

–  жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб боришда;

–  ҳодиса жойига етиб боришда.

Ушбу ҳолатларда транспорт воситалари ҳайдовчилари Миллий гвардия ходимининг транспортдан мажбурий тарзда фойдаланиш талабига бўйсунуши шарт ва ходимдан унинг идентификацияловчи ҳужжатини (ҳарбий ва хизмат гувоҳномасини) талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Аммо ходимларнинг қуйидаги ташкилотлар ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

–  чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига тегишли транспорт воситалари;

–  халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари;

–  махсус мўлжалланган ва товуш чиқарув мосламалари (сирена) ўрнатилган транспорт воситаларидан ҳамда Ҳукумат раҳбарларини олиб юрувчи, тиббий тез ёрдам, ёнғин ўчириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситалари.

Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили Миллий гвардия органига мурожаат қилади.

Миллий гвардия органлари комиссияси томонидан мурожаат кўриб чиқилгандан сўнг, унинг натижалари ҳақида мурожаат муаллифига уч кун муддатда ёзма маълумот берилади.

Миллий гвардия органлари томонидан транспорт воситаларидан фойдаланилганлик фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ходимнинг идентификацияловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда мулкий зарар қопланмайди.

Мулкий зарар миқдорини аниқлашда Миллий гвардия органлари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда аниқланади.

Миллий гвардия органлари комиссиясининг зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ қуйидагилар:

–  фойдаланилган транспорт воситаси бутунлай яроқсиз ҳолга келган ва тиклаш имкони бўлмаган ҳолда унинг Миллий гвардия органи фойдаланишидан аввалги ҳолатидаги бозор қийматида;

–  фойдаланганлик натижасида меъёр бўйича сарф қилинган ёқилғининг ҳақиқий харажат қиймати;

–  етказилган мулкий зарарнинг ўрни Миллий гвардия органлари томонидан қопланади.

Мулкий зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг, Миллий гвардия органлари томонидан ўн кун муддатда келтирилган зарар қопланиши (берилиши) лозим.

Мулкий зарар миқдори нақд ёки пул ўтказиш йўли билан Миллий гвардия органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей