1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
15 февраля, 12:16 257 0

Адлия ерларни аукционсиз бериб юборилишига қарши ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди – Давлетов

Адлия вазирлигида вазир Русланбек Давлетов жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда. 
Адлия ерларни аукционсиз бериб юборилишига қарши ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди – Давлетов
Фото: t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Вазир тадбирнинг савол-жавоблар қисмида ҳудудлардаги ерларнинг аукционсиз тадбиркорларга бериб юборилаётгани борасидаги маълумотларга муносабат билдирди.

–  Бугунги кунда қонунчиликда баъзи ҳолларда аукционсиз ер бериш ҳолатлари бор. Ўша имкониятлардан турли йўллар билан кўп фойдаланиб қолишяпти. 

Шунинг учун биз ҳужжат лойиҳасини тайёрладик. Биз у ерда ҳамма нарсани ёпиб чиқдик: фармойиш билан ҳам мумкинмас, бириктириш йўли билан ҳам мумкинмас ва ҳаказо. Умуман олганда ерга аукционсиз тегиб бўлмайдиган қиляпмиз. 
    
Аслида, бутун дунёда ҳам тўғридан-тўғри ер ажратиш ҳолатлари бор. Жаҳон банки стандартлари ҳам буни “мумкин” дейди. Лекин унинг ўзига яраша тартиблари бор. Яъни тизим шаффоф бўлиши керак: кимга ва нимага бериляпти, бенифициари ким, манфаатлар тўқнашуви йўқми каби масалалар очиқланиши керак,
- дейди Адлия вазири.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей