1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
15 февраля, 10:03 163 0

Энди қурувчи компаниялар янги қурилаётган уй-жой комплексларида ўз ҳисобидан қўшимча мактаб қуриб беради

Компаниялар ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Президент ҳокимларга бу борада топшириқ берган.
Энди қурувчи компаниялар янги қурилаётган уй-жой комплексларида ўз ҳисобидан қўшимча мактаб қуриб беради
Фото: Иллюстрация / Халқ таълими вазирлиги
Президент Давлат дастури муҳокамасига бағишланган видеоселекторда қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериш тажрибасини барча ҳудудларда кенг жорий этиш бўйича ҳокимларга қўшимча топшириқ берди, дея маълум қилди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.   

Яъни бундан буён девелопер компаниялар ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

“Бу мактабларга ажратилаётган инвестиция дастуридаги мавжуд маблағлар доирасида узоқроқ ҳудудлардаги кўпроқ мактабларни капитал таъмирлашга имконият беради. Чунки вилоят марказида 1 та янги мактаб қуришга кетадиган харажат ҳисобига туманларда камида 10-15 та мактабни зўр қилиб капитал таъмирласа бўлади”, - деб ёзади Шерзод Шерматов.

Эслатиб ўтамиз, бу бўйича илк тажриба ўтган йили Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишмасидаги қурилаётган уй-жой комплексларига давлат раҳбари ташрифи вақтида айтилганди. Янги комплексга мактаб зарурлиги сабабли, қурувчи компания томонидан давлат мактаби ҳам қуриб бериладиган бўлган эди. Ҳозирги кунда эса янги 990 ўринли замонавий мактаб битмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей