1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
15 февраля, 09:43 68 0

Республика бўйича “снос”лар сабаб етказилган 241 млрд сўмлик зарарлар тўлаб берилмаган

Бу борадаги кўрсаткич 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 443 миллиард сўм миқдорида бўлган.
Республика бўйича “снос”лар сабаб етказилган 241 млрд сўмлик зарарлар тўлаб берилмаган
Фото: Иллюстрация / Наманган вилояти ҳокимлиги
2020 йилда “снос”лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган.

Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийб 443 млрд сўм қарздорлик мавжуд бўлган. Бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 млрд сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган.

Тўланган қарздорликнинг 151,5 млрд сўми нақд пул, 10,7 миллиард сўми ер бериш, 39,2 млрд сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, худудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 миллиард сўмлик 196 та қарорнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей