1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
13 февраля, 17:19 621 0

Сирдарёда “Местный” ва “Боксёр” лақабли жиноий тўда аъзолари қўлга олинди

Улар фуқародан $45 минг талаб қилиб, “орган”ни аралаштирса, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Сирдарёда “Местный” ва “Боксёр” лақабли жиноий тўда аъзолари қўлга олинди
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил 5 февраль куни сирдарёлик хусусий тадбиркор Д.М онаси К.И билан “Малибу-2” автомашинасида кетаётган вақтда уларнинг олдидан нотаниш “Нексия-2” русумли автомашина тўсиб чиқади.

Ундан фуқарога олдиндан таниш бўлган ва муқаддам бир неча маротаба судланган А. Э. (тахаллуси "Местный") ўзининг 2 нафар ниқобли шериклари билан тушиб келган ва Д.М.нинг бўйнига пичоқ тираб, уларга зудлик билан 45 минг АҚШ долларини тўлаб беришини талаб қилади. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот идораларига хабар қилса, фуқарони онасининг кўз ўнгида ўлдириб кетишлари билан таҳдид қилади ва бир неча кун муҳлат беришади.

Шундан сўнг А.Э муқаддам бир неча маротаба судланган шериги Р.Б (тахаллуси "Боксёр") билан бирга фуқаронинг уйига бориб, талаб қилинган пуллардан 17 минг АҚШ долларини зудлик билан топиб беришини айтади. Гуруҳ аъзолари шунингдек, пул ўрнига қамоқхоналарда жазони ўтаб келаётган танишларини чиқартиришни ёки бўлмаса, гиёҳванд модда савдоси билан ҳозирда тергов бераётган Р.Б.нинг қариндошини жиноий жавобгарликдан чиқариб беришни талаб қилган.

Мазкур холат юзасидан ИИВ, ДХХ, Сирдарё вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фуқаролар А.Э ҳамда Р.Б лар жабрланувчи Д.М.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан бир қисмини, яъни 10.000 АҚШ долларини олган вақти далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 165-моддаси тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей