1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
13 февраля, 13:06 513 0

Аксилкоррупция агентлиги Навоий ва Андижонда қатор коррупцион тендерларни аниқлади

Вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги инжиниринг компаниялари мансабдорлари томонидан тендерларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани аниқланди.
Аксилкоррупция агентлиги Навоий ва Андижонда қатор коррупцион тендерларни аниқлади
Фото: Иллюстрация / Наманган вилояти ҳокимлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳисоботига кўра, Навоий вилоятида қурилиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат буюртмалари қонун талабларига зид равишда қўлга киритилгани бўйича ўрганишлар жараёнида вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК мансабдор шахслари томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда “Navoiy Tears Invest” МЧЖ билан қиймати 38,0 млрд сўмлик жами 11 та қурилиш объектлари бўйича шартномалар тузилгани аниқланди. Бунда жами 1,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди.  

Шу каби ҳолат, Навоий вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК томонидан “Mexrangez B-2002” МЧЖ билан қиймати 4,7 млрд сўмлик 2 та қурилиш объектлари бўйича шартномалар тузилганлиги аниқланди. Ўрганишлар давомида жами 58,7 млн сўмлик хато ва камчиликлар аниқланди.

Бундай тусдаги ҳолатлар Андижон вилоятида ҳам кузатилган.

Ўрганишлар жараёнида Андижон вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмаси асосида шартнома қиймати  139,7 млрд сўмлик 17 та, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали буюртмаси асосида 3,2 млрд сўмлик 1 та қурилиш объектлари қамраб олинди.

Маълум бўлишича, Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигида 2019-2020 йилларда жами 541 та объектларда 480,4 млрд сўм, шундан 2019 йилда 321 та объектларда 287,0 млрд сўм ҳамда 2020 йилда 220 та объектларда 196,4 млрд сўм республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган.

Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигида 2019-2020 йиллар давомида 6 та қурилиш жамиятлари томонидан жами 53 та объектларда 171,5 млрд сўмлик (умумий қийматга нисбатан 35 %ни ташкил этади) тендер (танлов) савдолари қўлга киритилгани маълум бўлди.

Ўрганишлар давомида аниқланган юқоридаги ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилган. 

Ҳозирги кунда 4 та қурилиш объектлари бўйича айбдор шахсларга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей