1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
13 февраля, 10:33 497 0

Расман: Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди

Мазкур жиноятни содир қилганларни 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилмоқда.
Расман: Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди
Фото: proacademy.uz
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Хужжатга мувофиқ, Жиноят кодекси ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жавобгарликни белгилайдиган модда билан тўлдирилмоқда.

Бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширганлар уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ, хонанда Жасур Умиров вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей