1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
13 февраля, 10:12 417 0

Тошкентда жонига қасд қилишга уринган қиз ўзини поезд остига ташлади

Ҳодиса “Яланғоч” ва “Салар” станциялари оралиғида содир бўлган.
Тошкентда жонига қасд қилишга уринган қиз ўзини поезд остига ташлади
Фото: UzNews.uz
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати жорий йилнинг 10 февраль куни ўз жонига қасд қилишга уринган қиз Тошкент яқинида ўзини поезд остига ташлаганини маълум қилди.

“Яланғоч” ва “Салар” станцияларининг оралиғида ўз жонига қасд қилишга уринган қиз ўзини поезд остига ташлади. Aйни пайтда у шифохонада. Тергов органлари томонидан юқоридаги ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади компания Матбуот хизмати хабарида.

Хабарда қизнинг айни вақтдаги соғлиги билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Шунингдек, аввалроқ юк поезди уриб юборган 14 ёшли қиз иштирокидаги “Тошкент-товарний” ва “Ҳамза” темир йўл станциялар перегонида содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида ҳам маълумот берилди. Унга кўра, айни вақтда қиз тўртинчи даражадаги кома ҳолатида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 8 февраль куни, 14 ёшли жабрланган қизнинг ота-онаси Саида Мирзиёевага мурожаат йўллаган ва шу куннинг ўзида Саида Мирзиёева шифохонанинг жонлантириш бўлимида комада қолаётган қизнинг ҳолидан хабар олган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фуқаролардан темир йўл кесишмаларидан ўтиш ва пўлат изларида пиёдалар ҳаракати қоидаларининг талабларига бирдек риоя этишларини сўрамоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей