1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12607.39 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
12 февраля, 19:02 338 0

Ҳамма "каттакон" участка нозирига буйруқ беради — президент профилактика инспекторлари ёнини олди

Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторининг иш юкламасини енгиллаштириб, натижадорлигини оширишга аҳамият қаратди.
Ҳамма
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.

Унда жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторининг иш юкламасини енгиллаштириб, натижадорлигини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.

— Қайси ҳоким профилактика инспекторини қабул қилиб, гаплашди? Унинг бир кунлик ишини, оилавий шароитларини ўрганди? Ҳамма "каттакон" участка нозирига буйруқ беради. У ҳамма нарса билан шуғулланяпти, кўп вақт йўқотяпти, асосий иши қолиб кетяпти. Ўзи энг катта меҳнаткаш - профилактика инспектори. Агар унга шароит яратсак, у давлатдан рози бўлиб ишласа, кўп масалалар ҳал бўлади, - деди Президент.

Ички ишлар идораларининг барча бўғинида қоғозбозлик ва бюрократияни кескин камайтириб, иш юритишни рақамлаштириш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда Ички ишлар вазирлигида ахборот технологиялари бўйича алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилгани маълум қилинди.

Соҳа учун профессионал кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш, профилактика инспекторлари ва терговчиларнинг билимини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей