1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
12 февраля, 17:26 229 0

Яна бир ЎФА ҳаками келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб футболдан четлатилди

Аниқланган ҳолатларга “Динамо” ПФК вакиллари ҳам аралашгани учун жазога тортилган. “Олот Истиқлол” футболчиси Н. Хасанов бир йилга футболдан четлатилди.
Яна бир ЎФА ҳаками келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб футболдан четлатилди
Фото: ЎФА
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ЎФА ҳаками О. Тўйчибоев бўйича аниқланган коррупцион ҳолатлар кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан О. Тўйчибоев ЎФА интизом кодексининг 5.44-бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Аниқланган ҳолатларда “Динамо” ПФК вакилларининг иштироки ҳам аниқланиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, мазкур йиғилиш қарори билан Бухоро вилояти 2-лига иштирокчиси “Олот Истиқлол” футболчиси Н. Хасанов “Бухоро-W” аёллар футбол клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларни ҳақ эвазига тотализаторда иштирок этишга ундагани учун ЎФА интизом кодексининг 5.44, 5.53 ва 5.60-бандларига асосан бир йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Жорий йил январида ФИФA ва ОФК ҳаками Ш. Қосимов 3 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганди.  

Ундан аввал ўзбекистонлик уч нафар ҳакам ҳам коррупция сабаб футболдан четлатилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей