1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 февраля, 16:42 133 0

2020 йилда 17 мингдан ортиқ фуқаро фирибгарлик қурбони бўлган – ИИВ

Қайд этилишича, фуқароларнинг осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи уларнинг фирибгарлик қурбони бўлишига асосий сабаблардан бири бўлган.
2020 йилда 17 мингдан ортиқ фуқаро фирибгарлик қурбони бўлган – ИИВ
Фото: Иллюстрация / ДХХ
2020 йил давомида Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.  

Қайд этилишича, фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаролар жиноят жабрланувчисига айланишган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар қолган қисми эса аёлларни ташкил этади. 

“Фуқароларнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Чет элга ишга жўнатиш (13,1%), ер, уй олди-сотдиси (13.9%), ўқишга ёки ишга киритиш (9%) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда”,
дейилади департамент хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей