1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
12 февраля, 14:15 198 0

Электр энергияси ва табиий газ соҳасини тартибга солувчи Регулятор ташкил этилади

“Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 
Электр энергияси ва табиий газ соҳасини тартибга солувчи Регулятор ташкил этилади
Фото: president.uz
Лойиҳага кўра, электр энергиясининг рақобатли бозорига ўтишнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Концепцияси ишлаб чиқилди.  

Унга мувофиқ, электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солиш, лицензиялаш ва назорат қилиш функцияларини амалга оширадиган, ҳукумат таркибига кирмайдиган, Ўзбекистон президенти ва Олий Мажлисига ҳисобдор орган – Ўзбекистон Энергетика бозори регулятори ташкил этилмоқда.

Белгиланишича, Регулятор раиси мақомига кўра вазирга ҳамда раис ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Регуляторнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлади.

Регулятор фаолияти лицензиялаш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси марказий харид қилувчиси функциясини магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш функциясидан ажратиш мақсадида “Uzpowertrade” АЖ ташкил этилади.

Қуйидагилар АЖнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

—  электр энергиясини экспорт ва импорт қилиш;

—  электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, шу жумладан хусусий капитал иштирокидаги корхоналардан электр энергиясини марказий харид қилувчи функциясини бажариш орқали қисқа ва узоқ муддатли шартномалар асосида харид қилиш;

—  электр энергиясини тўғридан-тўғри шартномалар асосида ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига, кейинчалик эса биржа савдолари асосидаги улгуржи бозорда сотиш.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей