1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 февраля, 09:38 417 0

Кушербаев қамоқхоналарда нега қийноқлар аниқланмаётганига изоҳ берди

2019 йил учун Омбудсман ҳисоботида 139 маҳбусдан қийноқлар юзасидан шикоят келиб тушгани, аммо ўрганишлар бунинг аксини кўрсатгани айтилганди.
Кушербаев қамоқхоналарда нега қийноқлар аниқланмаётганига изоҳ берди
Фото: Видеодан кадр
Жорий йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар.

Мазкур тадбирда таъкидланишича, 2019 йил учун Омбудсман ҳисоботида 139 маҳбусдан қийноқлар юзасидан шикоят келиб тушгани, аммо ўрганишлар натижасида қийноқ билан боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмагани айтилади. 

–  Қамоқхоналардаги қийноқлар факти ўша муассасадаги тиббиёт ходимлари хулосаси билан тасдиқланади. Муассаса тиббиёт ходими эса ўз-ўзидан ИИВ тизимига буйсунади. Бу – жазони ижро этиш муассасаларида нега қийноқлар аниланмаётганига жавоб. Ўтган йилги ҳисоботда Омбудсман бу масалада ИИВнинг бу борадаги йўриқномасини бекор қилиш ва у ердаги тиббиёт хизатини тўғридан-тўғри Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйсунувига бериш таклифини илгари сурган эди. Шу масала очиқ қолиб кетди. 


Ҳозир бизга қамоқхоналардаги тиббий хизмат бўйсунувини ИИВдан олиб ССВга беришга нима халақит беряпти, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Омбудсман Котибият мудири Саидбек Азимов депутат саволига жавоб берар экан, жумладан, шундай дейди:


–  Бу асосан иккала вазирликнинг келишувига боғлиқ. Бизнинг ташкилот ҳозир ҳам шу фикрда. Шунинг учун бу таклиф депутатлар томонидан қўллаб қувватланса, муаммо ечилади.

Шунингдек, янги сайланган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова бу масалани жорий йилда ўрганиб чиқишларини таъкидлади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей