1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 февраля, 08:59 191 0

Қонунга журналист ва блогерлар фаолиятини тартибловчи янги бандлар қўшилади

Жумладан, блогернинг сайлов ҳақидаги қонунчиликда назарда тутилган чекловларга риоя этмаслиги ҳам тақиққа учрашига асос бўлиши мумкин.
Қонунга журналист ва блогерлар фаолиятини тартибловчи янги бандлар қўшилади
Фото: Иллюстрация / АОКА
“Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодиров “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга блогерларнинг фаолиятига оид қатор янги тартиблар киритилаётганини маълум қилди.

Мазкур янги тартиблар “Миллий тикланиш” ҳамда “Адолат” партияларининг Қонунчилик палатасидаги фракциялари томонидан қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар ташаббуси бўлиб, у Олий Мажлиснинг қуйи палатасида депутатлар томонидан биринчи ўқишдаёқ қабул қилинган.

Партия раҳбарига кўра, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12-1-моддаси тўлдирилмоқда.  

Унга кўра, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифасида: 

- оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш;

- жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;

- жамиятга, давлатга, давлат рамзларига (миллий ва умуминсоний қадриятларга) ҳурматсизликни намоён этувчи беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;

- порнография, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;

- вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ва бошқа тарзда жалб қилишга йўналтирилган ахборотни тарқатиш;

- референдум тўғрисидаги ва сайлов ҳақидаги қонунчиликда назарда тутилган чекловларга риоя этмаслик;

- фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини уларнинг розилигисиз жойлаштириш;

- ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайти ва (ёки) веб-сайт саҳифаларининг, шу жумладан тезкор хабарлар алмашиш тизимларининг мониторингини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот ва материалларни аниқлаш мақсадида амалга ошириши таъқиқланмоқда.

Ўзига хабар юборилиши учун интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига, шу жумладан тезкор хабарлар алмашиш тизимларига электрон почта манзилини, қонунни бузган ҳолда тарқатилаётган ахборот тўғрисида мурожаатлар юборилиши учун ўз исм-шарифининг бош ҳарфларида, фамилиясини (жисмоний шахс учун) ёки номини (юридик шахс учун) жойлаштириши;

- ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот аниқланган тақдирда, ушбу маълумотлардан фойдаланишни чеклаш чораларини дарҳол кўриши;

- ўз веб-сайтида ва (ёки) веб-саҳифасида интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимида изоҳ берувчи шахслар турган мамлакатни идентификацияловчи ноёб манзил тўғрисидаги маълумотларни акс эттириши  шарт эканлиги белгиланмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей