1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
11 февраля, 18:08 253 0

Маҳалла раисларини фаолиятига оид бўлмаган мажлисларга чақирган мансабдорлар жаримага тортилади

Бу турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик келгусида мансабдорларнинг 1,5 миллион сўмга яқин миқдорда жаримага тортилишлари учун асос бўлиши мумкин.

Маҳалла раисларини фаолиятига оид бўлмаган мажлисларга чақирган мансабдорлар жаримага тортилади
Фото: Иллюстрация / Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Тегишли қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қатор моддалар киритилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, кодексга қуйидаги ўзгаришлар билан тўлдирилмоқда:

–  мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларга тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, улардан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотнома, таҳлилий материал ва статистик маълумотларни тақдим этишини талаб қилиш ҳамда фуқаролар йиғинлари балансида бўлган биноларни бошқа шахсларга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш (193-4-модда);

–  фуқаролар йиғинининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (193-5-модда); 

–  фуқаролар йиғини раисининг ишига тўсқинлик қилиш, уни ўз лавозимидан воз кечишга мажбурлаш, фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузиш, шунингдек мансабдор шахслар томонидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш (193-6-модда) фуқароларга БҲМнинг 1 баравари, мансабдор шахсларга эса – 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга БҲМнинг 3 баравари, мансабдор шахсларга эса – 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей