1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
11 февраля, 16:50 405 0

Тошкентда лифтда вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилган эркакка ҳукм ўқилди

Оиласидан ажраган, уч нафар фарзанди бор эркак қизларнинг вояга етмаганини билгани, бироқ спиртли ичимлик таъсирида бунга қўлга урганини айтди.

Тошкентда лифтда вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилган эркакка ҳукм ўқилди
Фото: Иллюстрация / advokatnews.uz

Тошкент шаҳрида 36 ёшли эркак вояга етмаган қизларни таъқиб қилиб, жинсий яқинлик қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди судьяси Фарҳод Абдушукуров хабар қилди. 

Судланувчи 2020 йилнинг 28 ноябрь куни мастлигида Бектемир туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида лифтга вояга етмаган икки қизнинг кириб кетганини кўради. 

Эркак 16 ёшга тўлмаган қизларнинг ортидан лифтга киради. Лифт 1-қаватдан 6-қаватга кўтарилгунга қадар беҳаё ҳаракатлар қилади. Қизлардан бирининг қўлларидан ушлаб, ўзига тортиб, қўли билан зўрлик ишлатади. 

Лифт эшиги очилиши билан воқеа жойидан яширинади.

Бироқ орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач, лифтга бошқа вояга етмаган қизнинг кириб кетаётганини кўради ва унинг ортидан лифтга киради. Лифт 6-қаватга кўтарилгунга қадар эркак ахлоқсиз ҳаракатларини такрорлайди. Қиз унга қаршилик қилади ва эшик очилганида эркак чиқиб кетади.

Судланувчи судда айбига тўлиқ иқрор бўлди. У бунга спиртли ичимлик таъсири остида қўл ургани, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. 

Судланувчи ЖКнинг 129-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 60, 61-моддаларига асосан, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман судининг 2015 йил 6 майдаги ҳукмига кўра тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 1 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей