1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
11 февраля, 10:59 258 0

Олий таълим вазири тизимдаги “домашний” телефонларнинг ишламаслигини танқид қилди

Вазир ОТМлар ректор ва проректорлари шаҳар телефон рақамларини китобча кўринишида чоп этиш ҳақида топшириқ берди.

Олий таълим вазири тизимдаги “домашний” телефонларнинг ишламаслигини танқид қилди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов реcпублика ОТМларидаги алоқа телефонларининг ҳолатини танқид қилди. У тизимдаги кишилар бир-бирлари билан қўл телефонлари орқали иш битираётганини, бу эса оддий аҳолининг муассаса билан алоқаларини чеклаб қўяётганини таъкидлади.

–  Менга шикоят тушяпти: бирорта олий таълим муассасасининг шаҳар телефонлари ёки ҳеч ким кўтармайди, кўтарса ҳам муомаласи қўпол. 

ОТМлардан талаб қиламиз – ҳаммада шаҳар телефони ишласин, менга қўл телефонида қўнғироқ қилманглар. Бир вақтлар ТерДУга борганимда муассасада 92 пара шаҳар телефонининг бирортаси ҳам ишламас эди. Ҳамма иш қўл телефони орқали битириларди.

Бу – давлатнинг, ҳукуматнинг бир идораси, вазирлик! 

Икки ҳафтада абонент китобчасини тайёрлайсизлар. Вазирликдан тортиб ҳамма ректор ва проректорларнинг шаҳар телефонини, ёрдамчи телефонини киритиб, ҳамма ОТМларга бепул тарқатасизлар.

Менинг столимда ҳам шу китобчадан туради. Мен ҳам шу рақамлар орқали боғланаман, текшириб кўраман, - деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири соҳа мутасаддилари билан бўлиб ўтган ёпиқ мажлисда.

Аввалроқ, Абдуқодир Тошқулов меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш учун қизларни чақириш мажбурий меҳнат эканлигини ва бунга йўл қўйилмаслигини айтганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей