1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
11 февраля, 10:08 190 0

Ўзбекистонда сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспорти яратилади

Тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистонда сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспорти яратилади
Фото: Иллюстрация / Наманган вилояти ҳокимлиги

Қурилиш вазирлиги Ҳукуматнинг “Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.  

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан сейсмик хавфни баҳолаш учун 2021 йилнинг 1 апрелига қадар Ўзбекистон ҳудудининг амалдаги сейсмик риск харитасини ҳамда ишлаб чиқилаётган ҳудудларнинг майда масштабли сейсмик риск хариталарини барча фойдаланиши мумкин бўлган ахборот воситалари орқали етказади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини ягона интеграциялашган платформасини ишлаб чиқади.

Шунингдек, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган ўзларининг балансида турувчи бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортини шакллантириб платформага босқичма-босқич киритади.

Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги 2021 йил 1 майдан бошлаб янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини платформага доимий киритилишини таъминлайди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей