1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
10 февраля, 19:07 269 0

Январь ойида банкоматлар орқали 4,2 трлн сўм нақдлаштириб олинган – Марказий банк

Ушбу ойда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 трлн сўмни ташкил этган.

Январь ойида банкоматлар орқали 4,2 трлн сўм нақдлаштириб олинган – Марказий банк
Фото: UzNews.uz

Марказий банк 2021 йил январь ойи учун нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳини эълон қилди.

Қайд этилишича, 2021 йил январь ойида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 трлн  сўмни ташкил этгани ҳолда 2020 йил январь ойига нисбатан 7 фоизга ошди.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17,0 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар 15,1 трлн сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь ойида банклар кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь ойига нисбатан 6,7 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 1,7 трлн сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.

Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибида банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 35 фоизга етди.

2021 йил январь ойида банк карталарига жами 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 5,2 трлн сўмлик (32,8 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. 

Шунингдек, 4,2 трлн сўм банкоматлар орқали нақдлаштириб олинган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей