1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
10 февраля, 15:32 170 0

Ўзбекистон ва Афғонистон “Сурхон – Пули-Хумри” лойиҳасини жадаллаштирмоқчи

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани билан ўтказган телефон мулоқотида Навоий таваллудининг Ҳиротда ўтказиладиган байрам тадбирларида Ўзбекистон делегацияси иштирок этиши бўйича келишиб олди.

Ўзбекистон ва Афғонистон “Сурхон – Пули-Хумри” лойиҳасини жадаллаштирмоқчи
Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.  

Президент Ашраф Ғани Ўзбекистон раҳбарига Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклаш масалаларида кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун биродар Афғонистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳамда етакчи халқаро молиявий институтларнинг юқори даражадаги вакиллари иштирокида ўтган Трансафғон транспорт йўлагини қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши муваффақиятли бўлганини катта мамнуният билан қайд этишди.

2 февраль куни, “Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўлини қуриш бўйича “Йўл харитаси” имзоланганди.  

Президентлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар. Шу мақсадда режалаштирилган ишларнинг бажаралишини мувофиқлаштиришнинг икки томонлама механизми яратилади, унинг доирасида ҳар ой видеоанжуманлар ўтказиб борилади.

Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллигига бағишлаб жорий йил март ойида Ҳирот шаҳрида ўтказиладиган байрам тадбирларида Ўзбекистон делегацияси иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей