1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
10 февраля, 11:59 598 0

Тошкентлик аёл қалбаки “оқ пошшо” тилла тангаларини сотаётганда қўлга тушди

Чилонзор туманида фуқарога олдин асл олтин тангани ноқонуний сотишга улгурган, кейин уларнинг нусхаларини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Тошкентлик аёл қалбаки “оқ пошшо” тилла тангаларини сотаётганда қўлга тушди
Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.М. фуқаро Н. ва М.ларнинг ишончига кириб, уларга рангли металл кўринишидаги 4 дона тангани гўёки 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий қадимий танга сифатида баҳолаб, 56,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.  

Шунингдек, у муқаддам Н.га 1 дона рангли металл тангани қадимий танга сифатида баҳолаб 14,1 млн сўмга сотганлиги аниқланган. 

Экспертиза хулосасига кўра, 5 дона танганинг 1 таси 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий олтин танга эканлигини, қолганлари унинг нусхаси эканлиги қайд этилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей