1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
10 февраля, 11:35 378 0

3 ойлик чақалоғини $25 мингга сотмоқчи бўлган навоийлик аёл уй қамоғига ҳукм қилинди

У ўз боласини 25 минг АҚШ долларига сотиш ниятини билдирган ва харидордан чақалоқ учун шу нархга баҳоланган икки хонали уй олиб беришини сўраган.

3 ойлик чақалоғини $25 мингга сотмоқчи бўлган навоийлик аёл уй қамоғига ҳукм қилинди
Фото: Иллюстрация / advokatnews.uz

2020 йил 28 май куни уч ойлик ўғлини квартирага алмаштираётган навоийлик аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.  

Мазкур жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида кўриб чиқилди ва 1987 йилда туғилган, ҳали турмушга чиқмаган А.И.га нисбатан суд ҳукми ўқилди.

У Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди А.И.нинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, маҳалла томонидан унга нисбатан берилган ижобий тавсифнома ва кафиллик хатини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш имконияти мавжуд деб ҳисоблаб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Шунингдек, унга ҳар ойда бир маротаба Хатирчи тумани ИИБдан рўйхатдан ўтиб туриш, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ва Навоий вилояти ҳудудини тарк этмаслик каби қўшимча чеклашлар юклатилди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей