1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
10 февраля, 09:32 207 0

Маҳалла раисини сайлаш муддати узайтирилмоқда

Тегишли лойиҳага кўра, маҳаллада вақтинча турган жойи бўйича яшовчи фуқаро ҳам раис (оқсоқол) сайловида қатнаша олади.

Маҳалла раисини сайлаш муддати узайтирилмоқда
Фото: Иллюстрация / Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жойлаштирилган қонун лойиҳасига кўра, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш муддатини беш йилга узайтириш таклиф қилинмоқда.

Амалдаги тартибга биноан, ушбу муддат 3 йил.  

Шунингдек, фуқаролар йиғини раисини сайлаш жараёнини янада демократлаштириш, аҳоли вакилларининг иштироки доирасини кенгайтириш мақсадида маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаро билан бирга вақтинча турган жойи бўйича яшовчи фуқаролар ҳам фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей