1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
9 февраля, 18:26 789 0

“Coca-cola”даги давлат улуши талабгорлари аниқланди

Тўртта қитъадан бир қатор таклифлар келиб тушган ва энди халқаро маслаҳатчилар иштирокида талабгорлар билан музокаралар давом эттирилади.

“Coca-cola”даги давлат улуши талабгорлари аниқланди
Фото: ccbu.uz

“Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди, дея хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот хизмати.  

Унга кўра, давлат улушини сотиб олиш учун қизиқиш билдирган талабгорлардан таклифлар 2021 йил 15 январга қадар қабул қилинди.

Қайд этилишича, давлат улушини сотиб олиш бўйича агентликка ва молиявий маслаҳатчига Осиё, Европа, Америка ва Африка қитъалари мамлакатларидан бир қанча талабгорларнинг таклифлари келиб тушди.

Талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар компаниянинг иккинчи мулкдори билан келишилган ҳолда кўриб чиқилди ҳамда сотиш учун белгиланган мезонларга мос келган талабгорлар аниқланди ҳамда кейинги босқичга ўтказилди.

Ушбу талабгорлар билан музокаралар жараёни давлат улушини сотиш бўйича жалб этилган халқаро маслаҳатчилар – “Rothschild & Cie” инвестиция банки (молиявий маслаҳатчи, Франция) ва “Dentons” юридик фирмаси (юридик маслаҳатчи, Буюк Британия) иштирокида давом эттирилади.

Мазкур босқичда талабгорлар билан “Ошкор этмаслик тўғрисидаги тегишли битимлар” имзоланади. Компания тўғрисидаги қўшимча маълумотлар, жумладан ахборот меморандуми, компаниянинг молиявий ҳисоботлари, бизнес-режаси, юридик, молиявий ва солиқ жиҳатдан ўрганиш ҳисоботлари уларга тақдим этилади.

Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тендер шартлари бўйича иккита ечим тайёрлаб, тегишли органларга тақдимнома киритганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей