1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
9 февраля, 17:55 522 0

Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган ташкилотлар “топ–10”талиги эълон қилинди

2020 йилда республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган.

Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган ташкилотлар “топ–10”талиги эълон қилинди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси маълумотларига кўра, 2020 йилда республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.

2020 йил якунига кўра, энг кўп солиқ тушумларини амалга оширган йирик солиқ тўловчилар ТОП-10 талиги қуйидагича кўриниш олди:

1. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси;

2. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ;

3. “Ўзтрансгаз” АЖ;

4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ; 

5. “ЎЗБАТ” АЖ ҚК;

6. “Лукойл”;

7. UzAuto Motors АЖ;

8. “Ўзбектелеком” АЖ;

9. “Ҳудудгазтаъминот” AЖ;

10. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ.

Аввалроқ, Молия вазирлиги 2021 йилда энг йирик солиқ тўловчи 20 та йирик компаниялар рўйхатини маълум қилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей