1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
9 февраля, 17:13 416 0

Вазир “хорижликларни кутиб олишга чиқадиган қизлар” бўйича муносабат билдирди

Абдуқодир Тошқулов меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш учун қизларни чақириш мажбурий меҳнат эканлигини ва бунга йўл қўйилмаслигини айтди.

Вазир “хорижликларни кутиб олишга чиқадиган қизлар” бўйича муносабат билдирди
Фото: t.me/travelkhorezm

Ижтимоий тармоқларда олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Й. Абсоатов номидан пойтахтдаги ОТМ ректорларига хорижлик меҳмонларни кутиб олиш ва кузатишда гулдаста тақдим этишлари учун талаба қизлар рўйхатини 5 февралгача тақдим қилишларини сўраб йўллаган хати намунаси тарқалди. Ушбу ҳолат жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.

Вазир Абдуқодир Тошқулов бу борада ўз муносабатини билдирди.

“Ўринбосаримиз ҳам катта хатога йўл қўйган. Энг ёмон кўрганим шу, хориждаги меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўз фарзандингизни қўйиб кўринг. Бу бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз. Бу – мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши. Яъни у қизлар хоҳлаб бораётгани йўқ. Совуқда, дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақти адрас кўйлакни кийиб гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса у. Таржимон бўлса тушунаман, туризмда ўқиса тушунаман”, - деган вазир ҳолатга ўз муносабатини билдириб.

Янги тайинланган вазир талабаларнинг ёнини олиб, “стадионни тўлдириш учун ҳам талаба, фон учун талаба, фестивал бўлса талаба. Ҳамма жой ҳуқуқий қолипга тушиши шарт. Талаба ўқиши керак. Керак бўлса, тўйиб ухлаши керак, талабанинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққимиз йўқ", – қўшимча қилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей