Шаҳарда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар ва туманлар кесимида белгиланди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 5 февралдаги “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma ахборот портали маълум қилди.
Шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар ва туманлар кесимида белгиланди.
Унга кўра, 1 га ер учун туманлардаги зоналар бўйича 20 млрд 820 млн сўмдан 4 млрд 160 млн сўмгача этиб белгиланди.
Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари:
– аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиради;
– ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, энг паст нарх қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
– ер солиғининг йиллик суммаси;
– ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича ишлар қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари;
– ер участкасининг жойлашган жойи;
– муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун нуқталарнинг мавжудлиги.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram