Улар Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларда фаолият олиб боришади ва маҳаллий ўқитувчилар билан бевосита дарсларда иштирок этади.
9 февраль куни Тошкент шаҳридаги 295-мактабда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчи ва олимлари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.
Ташрифдан мақсад алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда инглиз тилини ўқитиш, касбий тайёргарлик, илмий тадқиқот ўтказиш ва педагогика соҳасида тажриба алмашиш эканлиги қайд этилган.
Ўқитувчиларнинг аксари маҳаллий ўқитувчилар билан бевосита дарсларда иштирок этади.
Мазкур мутахассислар Ўзбекистоннинг Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Жиззах, Навоий вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб боришлари режалаштирилган.
Аввалроқ, вазир айрим жойларда суҳбатлар давомида ўқитувчиларнинг тилни билиш бўйича малакасини ошириш муҳимлигига амин бўлганини ёзганди.
Бундан ташқари у инглиз тилини билган ходимнинг ойлиги юқорироқ бўлишини айтганди.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram