1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
8 февраля, 19:13 349 0

Тошкентликлар “Мовий гумбазлар” хиёбонини сақлаб қолишни талаб қилмоқда

Пойтахт аҳолиси президентнинг тегишли қарорида “Истиқлол” мажмуаси қурилишининг аниқ жойи белгиланмаганини айтмоқда ва бу борадаги петиция жойланди.

Тошкентликлар “Мовий гумбазлар” хиёбонини сақлаб қолишни талаб қилмоқда
Фото: t.me/Ecopoytaxt

Тошкент шаҳри аҳолиси вакиллари “Тошкентдаги боғни сақлаб қоламиз!” шиори остида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари орасидаги ҳудуд — Марказий универмаг қаршисидаги “Мовий гумбазлар” дам олиш масканини ўз холатида қолдирилиши учун овоз йиғяпти.

Таъкидланишича, президентининг 2020 йил 17 декабрдаги қарорида “Истиқлол” мажмуаси қурилишининг аниқ жойи белгиланмаган.

“Биз ушбу жойни қайта қурилишига ва дарахтлар кесилишига қаршимиз. Биз шаҳар ҳокимияти ва тегишли ташқилотларга ушбу мажмуанинг қурилишини бошқа ерга, масалан пойтахтнинг бузилаётган маҳаллаларидан бўш қолган жойларга кўчирилишини сўраймиз.
Бизнинг овозларимизни эшитиб қолишади деган умиддамиз”,
дейилади шаҳар аҳолиси талабномасида.

Аввалроқ, ҳолатни ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей