1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Об-ҳаво
8 февраля, 14:49 438 0

Ўзбекистонда ёмғир ва ҳавонинг +22 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар иш ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда ёмғир ва ҳавонинг +22 даражагача исиши кутилмоқда
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 9 февраль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосан куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат фони ўзгармайди.  

Ҳафтанинг ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтади ва у Ўзбекистоннинг шимолий қисмига киради.

10 февраль куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 11 февраль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Термометр устуни кундуз кунлари +15…+17 даража илиққача, жанубда 20 даража илиққача кўтарилади.

12 февраль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ҳаво ҳарорати февраль ойига қараганда март ойининг охири ва апрель ойининг бошига кўпроқ хосдир. Кундуз куни ҳаво +17…+20 даража илиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 22 даража илиққача исийди.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей