1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
8 февраля, 13:04 410 0

Пойтахтда иккита йўловчи автобус тўқнашди

Оқибатда ҳайдовчи ва икки нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Пойтахтда иккита йўловчи автобус тўқнашди
Фото: ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 8 февраль куни соат 07:00 ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Журжоний-Бешқайрағоч кўчалари кесишган чорраҳада, 1985 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги “MАN” ҳамда 1969 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги “Isuzu” русумли, 18-автобус саройига тегишли бўлган йўловчи ташувчи автобуслар иштирокида тўқнашув содир бўлган.  

Тўқнашув натижасида, “Isuzu” хайдовчиси 52 ёшли Б.М. ҳамда ушбу автобус йўловчилари, 47 ёшли К.О. ва 63 ёшли Ф.И.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей