У шериги билан бирга фуқарога ер майдонини ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорини чиқариб бериши керак бўлган.
Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғи ўзининг жиноий шериги – Мирзаобод тумани архитектура бўлимининг собиқ ходими билан биргаликда фуқарога ер майдонини ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорини чиқариб беришни кўзлаб пора олаётган вақтда қўлга тушди.
ДХХ Матбуот хизматининг UzNews.uz’га берган маълумотига кўра, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани архитектура бўлимининг собиқ ходими маҳаллий фуқарога Сирдарё тумани “Адолат” МФЙ ҳудудидан 12 сотих ер майдонини ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорининг чиқарилиши учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришда ва ушбу ер майдонида қурилиши режалаштирилаётган ёрдамчи хўжалик биносининг эскиз лойиҳаси ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам беришини айтиб, эвазига 1200 АҚШ доллари сўрайди.
Аввалига у 200 АҚШ доллари эквиваленти ҳисобида 2 млн 100 минг сўм олади, кейинроқ эса 900 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, у 900 АҚШ долларининг маълум бир қисмини Сирдарё туман қурилиш бўлими бошлиғига беришини айтади. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу мансабдор шахс қурилиши режалаштирилаётган ёрдамчи хўжалик биносининг эскиз лойиҳаси ҳужжатларини тасдиқлаб бериш ҳамда ушбу ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилиши учун лозим бўлган ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Тошкентда жанжалдан кейин шифохонага ётқизилган талаба комадан чиқди
2020 йилда давлат ташқи қарзининг $5,5 миллиарди нефт-газ ҳамда электр-энергетика соҳасига йўналтирилган
Aбдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram