1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
8 февраля, 10:47 648 0

Андижон вилояти ИИБ катта терговчиси ва ҳибсхона бошлиғи $12 минг пора билан қўлга тушди — видео

Улар ушбу пул эвазига ҳибсхонада сақланаётган фуқарога ёрдам беришларини ваъда қилишган.

Андижон вилояти ИИБ катта терговчиси ва ҳибсхона бошлиғи $12 минг пора билан қўлга тушди — видео
Фото: Видеодан кадр

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси катта терговчиси вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи билан ўзаро келишган ҳолда жиноят иши доирасида ЖКнинг 141-2-моддаси ва 182-моддаси билан айбланаётган фуқарога суд ҳукмини унинг фойдасига чиқариб беришларини ваъда қилади.

Улар буни суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини айтиб, унинг опасидан 12 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей