1 USD = 10517.12 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 141.85
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10517.12 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 141.85
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
6 февраля, 13:20 611 0

Қува ҳамда Ёзёвон туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Кеча президент иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иккала туман ҳокимлари ишдан олинганди.

Қува ҳамда Ёзёвон туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Фото: УзА

Бугун, Халқ депутатлари Қува ҳамда Ёзёвон туманлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Қува туманида бўлиб ўтган сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва президент Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

У шу пайтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Ҳ.Умаров 1967 йилда туғилган. 2006-2018-йиллар Тошлоқ, 2018-2019 йиллар Қува тумани ҳокими бўлган.

Шунингдек, бугун, 6 февраль куни Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ёзёвон туманига ҳам янги ҳоким тайинланди.

Мазкур сессияда Дилшоджон Турсунмуродович Жалилов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

У "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритиб келган.

У 1980 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институти, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Кеча президент иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ёзёвон туман ҳокими Йўлчибой Боййигитов йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей